Давлат раҳбарининг топшириғи билан Қозоғистонда 25 сентябрь Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди, бу Манғистау вилоятида ҳарбийлар ҳалокати билан боғлиқ. Қозоғистон Президенти машғулот чоғида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукумат комиссиясига юз берган ҳодиса сабабларини аниқлаш, оилаларга кўмак кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни кўришни топширди. Манғистау вилоятидаги фожиа рўй берган жойда Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев раҳбарлигидаги Ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда. Бош вазир Ўлжас Бектенов комиссия раисига ҳар томонлама текширув ўтказишни топширди. Таъкидлаймиз, Каспий денгизида об-ҳаво шароити кескин ёмонлашгани ва шамол кучайгани туфайли 19 нафар ҳарбий хизматчи сувда оқиб кетган. Уч киши қутқарилган, улардан бири шифохонага ётқизилган. Айни пайтда 9 кишининг ўлими қайд этилган. Қолганларни қидириш давом этмоқда. Ҳарбий хизматчилар ҳалокатига доир факт бўйича Қозоғистон Бош прокуратураси жиноий иш қўзғатди. Вице-президент Ерлан, Қурултой раиси Айбек Дадебай ва шаҳар ҳокимияти ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур таъзия изҳор этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

