Телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон
Президенти Давлат раҳбарини Қурултой
депутатлари сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевга
қўллаб-қувватлагани, Ўзбекистондан, шу жумладан, халқаро ташкилотлар таркибида
кузатувчилар миссияси
йўллагани учун
миннатдорчилик
билдирди. У Қурултой сайлови
мамлакатда
тараққийпарвар,
замонавий ва адолатли Қозоғистонни барпо этишга қаратилган сиёсий
ислоҳотларнинг муҳим қисми эканлигини таъкидлади. Томонлар савдо-иқтисодий
алоқаларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Дўстлик ва стратегик шериклик руҳида
мустаҳкамланиб бораётган Қозоғистон — Ўзбекистон муносабатлари ривожланишидан
мамнунлигини
билдирди.

