Қурултой депутатлари Президент Мактуби эълон қилинганидан кейинги йиғилишда фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб олди. Иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, энергетика ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга эътибор қаратилади. Парламент Давлат раҳбари ташаббусларини қонун ҳужжатлари билан таъминлаш ҳамда Мактубнинг туб мазмунини халққа тушунтириш билан шуғулланади.
Айбек Дадебай, Қозоғистон Республикаси Қурултойи раиси:
- Бу янги Конституция қабул қилиниб, бутун сиёсий тизим янгиланганидан кейинги биринчи Мактуб. Давлат раҳбари янги сиёсий институтлар олдига амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижросини таъминлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш бўйича вазифалар қўймоқда. Инсон, унинг фаровонлиги, минтақалар тараққиёти Президентимизнинг доимий эътиборида. Депутатлар корпуси Давлат раҳбарининг барча топшириқларини сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш саъй-ҳаракатларни амалга оширади.
Абдумалик Сарманов таржмаси.

