Қозоғистонда соғлиқни сақлаш соҳасининг ягона интеллектуал майдончаси ишга туширилди. У мамлакатдаги барча тиббиёт ташкилотларидаги маълумотларни автоматик тарзда ягона рақамли тизимга келтиради. Тиббиёт муассасаларининг лицензиялар, кадрлар
таркиби, тиббий асбоб-ускуналар, инфратузилма ва бошқа маълумотлардан иборат учун рақамли паспортлар шакллантирилади. Натижада, шифохоналар жиҳози, мутахассислар даражаси ва лицензия талабларига мувофиқликни реал вақт тартибида баҳолаш мумкин. Рақамли майдонча давлат
ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини соддалаштиради, айни вақтда тиббий инфратузилмани ривожлантиришни режалаштириш,
кадрларга, ускуналарга бўлган эҳтиёжни аниқлашга ёрдам беради.
Бундан ташқари, рақамли воситалар эҳтимолий қоидабузарликларни олдиндан
аниқлаш, уларни тиббий ёрдам сифатига таъсир қилишига йўл қўймасликда қўл келади.
Бауржан Жусипов, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги Тиббий ва фармацевтика назорати қўмитаси раиси:
- Биз Тиббиёт ва фармацевтика назорати
қўмитаси сифатида фуқародан қандайдир шикоят ёки мурожаат келишини кутмасдан,
ушбу кўрсаткичларни олдиндан кўриб чиқа оламиз. Яъни автомат тарзда бу нарса амалга ошади. Тиббий
ташкилотда қандай эҳтимоллар мавжудлигини кўра оламиз. Яъни, бу ерда даволаш
маскани қанчалик жиҳозлангани, сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун салоҳият
борлиги, ёрдам кўрсатувчи кадрлар сони, ташкилотнинг хизмат кўрсатиш ҳудуди
ҳақида сўз кетяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

