Сенат қозоқ-қирғиз ҳамкорлигини кенгайтирувчи шартномани тасдиқлади

Сенат қозоқ-қирғиз ҳамкорлигини кенгайтирувчи шартномани тасдиқлади

Қозоғистон Қирғизистон билан иттифоқчилик алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган шартномани ратификация қилди. Сенат тегишли қонунни маъқуллади. Ҳужжат савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, сув-энергетика соҳаларида ўзаро алоқаларни кўзда тутади. Бугунги кунда Қозоғистон  Қирғизистоннинг энг фаол савдо ҳамкорлари учлигига киради. Сўнгги йилларда товар айланмаси 1,5 миллиард доллардан ошди. Юқори даражада тузилган шартнома мазкур кўрсаткични 3 миллиард долларга етказишни кўзда тутган. Маълумки, тадбиркорларимиз қирғиз иқтисодига 1,3 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритди. Умуман олганда, республикалар парламентлараро алоқаларни, шу жумладан, парламент кенгаши орқали қўллаб-қувватлайди. Кенгайтирилган маданий ҳамкорлик доирасида жорий йилда Қозоғистон – Қирғизистон киноси кунлари ва Ёшлар форуми ўтказилди.

Дархан Қидирали, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

– 22 та бобдан иборат шартнома икки давлатнинг ҳар томонлама: сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда стратегик алоқаларни, шунингдек, минтақада хавфсизликни таъминлашда икки томонлама ҳамкорликни кўзда тутади.

Абдумалик Сарманов таржимаси