«Самруқ-Қазина» 21 триллион тенге қийматга эга 38 та лойиҳани рўёбга чиқаради

«Самруқ-Қазина» 21 триллион тенге қийматга эга 38 та лойиҳани рўёбга чиқаради

«Самруқ-Қазина» жамғармаси бошқаруви раиси Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсаткичлар ҳамда йирик инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот берди. Нурлан Жақипов инвестиция портфелига киритилган лойиҳалар ҳақида ҳам гапирди. Келгуси уч йилда энергетика, нефть-газ, транспорт ва рақамли инфратузилма соҳаларидаги 21 триллион тенге қийматга эга лойиҳаларнинг 38 тасини рўёбга чиқарилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг ўзида қиймати 3 триллион тенгедан зиёд бўлган лойиҳалар якунига етади.

Нурлан Жақупов, «Самруқ-Қазина» АЖ бошқаруви раиси:

- Улар орасида «Мўйинти - Қизилжар», «Дарбаза - Мақтаарал» темир йўл линияларини қуриш ҳамда «Алтинкўл - Жетиген» ва «Бейнеу - Манғистау» участкаларини модернизация қилиш ишлари ҳам бор. Шунингдек, Қашаған конида газни қайта ишлаш заводи қурилишини якунлаш, Алмати ТЭЦ-2 ни модернизация қилиш, Туркистон вилоятида буғ-газ қурилмасини ишга тушириш, гибрид электр станцияси бунёд этиш режалаштирилган. Астанада маълумотларни қайта ишлаш маркази қурилиши, Каспий денгизи тубига оптик толали алоқа линияси ётқизиш ишлари якунланмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси