Бельгияликлар қироли Филипп ва қиролича Матильда Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди. Жуфтлик самолёти чегарани кесиб ўтгач, мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари кузатиб келди. Астана аэропортида уларни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев шахсан ўзи кутиб олди. Фахрий қоровул ротаси билан бирга Президент оркестри учиш майдонида олий мартабали меҳмонларга пешвоз чиқди. Тантанали маросимдан сўнг Давлат раҳбари аэропортнинг кутиб олиш залида қисқача суҳбатлашди, бу ташриф Қозоғистон-Бельгия муносабатларини мустаҳкамлашда тарихий аҳамиятга эгалигини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Қозоғистон ташрифингиздан жуда мамнун. Сиз давлатимиз тараққиётининг ғоят муҳим даврида қадам ранжида этдингиз. Иқтисодиётимиз муваффақиятли ривожланмоқда. Шуни муболағасиз айтиш мумкинки, ташрифингиз ўзаро муносабатларга кучли туртки беради.
Қирол Филипп Қосим-Жўмарт Тўқаевга самимий қабул учун миннатдорчилик изхор этиб, музокаралар кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга янги суръат беришига ишонч билдирди.
Филипп, Бельгияликлар қироли:
– Биз қўнишимиз билан самолёт трапи қошида илиқ кутиб олганингиз учун ташаккур. Бу ерда уч кун бўлишимиздан жуда мамнунмиз. Мамлакатингиз билан имкон қадар яқиндан танишиш умидидамиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

