Қозоғистонда Қурултой депутатлигига сайловга тайёргарлик фаол давом этяпти

Қозоғистонда Қурултой депутатлигига сайловга тайёргарлик фаол давом этяпти

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси яна 10 нафар халқаро кузатувчини Қурултой депутатлари сайловида қатнашиши учун аккредитациядан ўтказди. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларининг умумий сони 96 нафарга етди. Шунингдек, хорижда овоз бериш учун 65 та давлатда 82 та участка комиссияси тузилган. Улар элчихоналар ва консулликларда фаолият юритади. МСК, шунингдек, овоз бериш қоидаларини эслатиб ўтди. Бюллетень тўлдирилганидан сўнг уни суратга, видеога олиш, тасвирини эълон қилиш мумкин эмас. Бу танлов сири ва иродани эркин билдириш учун зарур. Марказий сайлов комиссияси, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун онлайн семинар ўтказди. Журналистларга сайлов кампанияси босқичлари, сайловни ёритиш ва ташвиқот қоидалари маълум қилинди. Марказий сайлов комиссияси бундай тадбирлар сайлов жараёнининг очиқлигини таъминлаш ва фуқароларга холис маълумот бериш учун лозимлигини таъкидлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси