Қозоғистонда този ва тобет зотларини миллий маркази очилади

Қозоғистонда този ва тобет зотларини миллий маркази очилади

Яқин келажакда Жетису вилоятида қозоқларнинг қадимий този ва тобет зотларини кўпайтириш бўйича ўзига хос марказ очилади. Мажмуа юзлаб зотдор итларни селекция қилиш ва сақлаш майдончасига айланади. Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларида ўхшаши йўқ объект деярли тайёр. Муҳандислик тармоқлари тортилиб, ободонлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. Ҳудудда маъмурий бинолар, павильонлар, карантин зонаси жойлашади. Унда отхона, югуриш йўлаги ва итларни машқ қилдириш учун манеж бўлади.


Бахтияр Рамазанов, «ОХОТЗООПРОМ» ишлаб чиқариш бирлашмаси» республика давлат корхонаси бош директорининг ўринбосари:


– Бунда тўлиқ жиҳозланган мажмуа бўлади. Махсус ошхона, ветеринария клиникаси ва лаборатория мавжуд. Очилиш маросими арафасида сўнгги тайёргарлик ишлари якунланмоқда. Асосий жиҳозлар ва мебель ўрнатилган. Фақат баъзи ободонлаштириш ишлари қолди.


Абдумалик Сарманов таржимаси