Қозоғистонда маданият ходимларига бериладиган давлат мукофотлари рўйхати кенгайди

Қозоғистонда маданият ходимларига бериладиган давлат мукофотлари рўйхати кенгайди

Қозоғистонда иккита янги давлат мукофоти жорий этилади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев "Шамши Қалдаяков" медали ва "Қозоғистонда хизмат кўрсатган рассом" фахрий унвони таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Давлат раҳбари маслаҳатчиси ва матбуот котиби маълум қилишича. Фахрий мукофотлар қозоғистонликларга миллий маданият, шу жумладан, мусиқа ва тасвирий санъатни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун берилади. Айбек Смадияров маданият ва санъат миллий ўзлигимиз таянчи эканлигини таъкидлади. Шу боис янги Конституцияда бу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатнинг асосий тамойиллари қаторида олий даражада кўрсатилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.