Қозоғистонда «Халқ қурилиши» дастури доирасида қиймати 1,5 триллион тенге бўлган 262 та лойиҳа маъқулланди

Қозоғистонда «Халқ қурилиши» дастури доирасида қиймати 1,5 триллион тенге бўлган 262 та лойиҳа маъқулланди

Қозоғистон ҳукумати кенг кўламли «Халқ қурилиши» дастури доирасида умумий қиймати 1,5 триллион тенге бўлган 260 дан ортиқ инфратузилма лойиҳасини маъқуллади. Транспорт объектлари учун қарийб 370 миллиард тенге йўналтирилади. Сув таъминоти ва канализация тизимлари: водопроводлар, тўғон ҳамда дамбаларга 285 миллиард тенге маблағ ажратилади. Иссиқлик ва газ таъминоти тизимларини ривожлантириш бўйича 67 та лойиҳани амалга ошириш учун 136 миллиард тенге, спорт мажмуалари, маданият саройлари ҳамда театрларга 270 миллиард тенге, таълим объектлари қурилишига 100 миллиарддан зиёд маблағ сарфланади. 2029 йил охиригача инфратузилмани модернизация қилиш учун Миллий жамғармадан жами 6,5 триллион тенге олинади.

Нурлибек Налибаев, Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари:

- Қурилаётган объектларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши табиий. Маблағ сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш учун «Халқ қурилиши» бўйича махсус давлат комиссияси тузилади, унинг таркибига тегишли идоралар раҳбарлари, Қурултой ва маслихатлар депутатлари, Халқ кенгаши аъзолари, жамоат арбоблари, фаоллар, кўнгиллилар ҳамда журналистлар киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси