Қозоғистонда 8 та фармацевтика корхонаси қурилади ва кенгайтирилади. Уларда саратон, юрак-қон томир ва юқумли касалликлар, қандли диабетни даволаш учун 500 тага яқин тиббий препаратлар ишлаб чиқарилади. Корхоналар Алмати, Чимкент шаҳарлари, Алмати ва Қарағанди вилоятларида жойлаштирилади. Эслатамиз, сўнгги уч йилда мамлакатда дори-дармон ишлаб чиқариш ҳажми 37 фоизга ошди ва 191 миллиард тенгега етди. 200 тадан зиёд фармацевтика ва тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар фаолият юритмоқда, улардан 43 тасида препаратлар тайёрланади. Бундан ташқари, «AstraZeneca», «Pfizer» ва «Roche» ишлаб чиқаришни локаллаштиришга киришди. Бу эса импортга қарамликни камайтиради.
Тимур Муратов, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:
- 2026 йилнинг августига кўра, маҳаллий маҳсулотларнинг натурал ифодадаги улуши 40,3
фоизга етди. Шу билан бирга, узоқ муддатли харидлар механизми ривожланмоқда. 31
та маҳаллий ишлаб чиқарувчи билан 2022 турдаги маҳсулотларни етказиб бериш
бўйича 83 та шартнома тузилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

