Қозоғистонда бизнесни текшириш бўйича янги мораторий жорий этиш масаласи муҳокама қилинади

Қозоғистонда бизнесни текшириш бўйича янги мораторий жорий этиш масаласи муҳокама қилинади

Қозоғистонда келгуси йилдан бошлаб микро ҳамда кичик бизнесни текширишга қўйилган уч йиллик мораторий тикланиши мумкин. Давлат раҳбари Мактубида Қурултой депутатлари ва Ҳукуматга таклифлар тайёрлаш фикрини берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Солиқ кодексини такомиллаштириш, жараёнларни соддалаштириш, юкламани камайтиришга ҳам эътибор қаратди. Соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф этилган чора-тадбирлар бизнес ҳамжамиятлари вакиллари, шу билан бирга парламент аъзолари томонидан муҳокама қилинмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, таклиф этилган чора-тадбирлар ўз вақтида таклиф қилинди, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашнинг самарали воситасига айланиши мумкин.

Ўлжас Нуралдинов, Депутат Курултая РК:

- Қайд этишимиз мумкин бўлган қатор ижобий жиҳатларни таъкидламоқчиман. Мораторий жорий этиш шаклида бугунги кунда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш кўзланган. Аммо ҳали аниқ муддатлар белгиланмади. Давлат раҳбари аввалги мораторий тажрибасини ўрганиб, таклифлар бериш кераклигини айтди. Албатта, бу нарса тўғриликча бўлиши керак. Икки-уч йил бўлсин, енгиллик яратилади, бу кейинги босқичда муҳокама қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси