Бугун
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга банк секторидаги барқарорлик ҳақида ҳисобот
берилди. Молиявий бозорни тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси
Мадина Абилқасимова маълум қилишича, 8 ой ичида банк активлари деярли 7 фоизга,
75 ярим триллион тенгегача ўсган. Президентга, шунингдек, иқтисодиётни
молиялаштиришни кенгайтириш чоралари тўғрисида ҳам ахборот берилди. Бизнесга кредитлар
16 триллион тенгега етган. Айни пайтда, янги қарзлар ҳажми йил аввалидан бери
19 фоизга - 12,5 триллион тенгега ошган. Ҳозирда мамлакатда молия секторини
рақамлаштириш кетмоқда. Агентлик тарафидан сунъий идроқдан фойдаланувчи FinAI
ягона назорат платформаси яратилди, йил сўнгига қадар эса молия бозорининг
барча секторларида Сунъий идрокни жорий этиш стратегияси ишлаб чиқилади, у
ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилишга ягона ёндашувни кўзда тутади.
Учрашув якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимизда молиявий барқарорликни
таъминлашга доир бир қатор топшириқлар берди.
Мадина Абилқасимова, Молиявий бозорни
тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси:
– Банклар тўғрисидаги янги қонун доирасида қонуности
базаси тўлиғича янгиланган ва 80 дан зиёд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул
қилинган. Давлат раҳбари топшириқларини амалга ошириш учун янги 2030 йилгача
Капитал бозорини, суғурта бозорини ривожлантириш дастурлари, шунингдек,
«Капитал бозори тўғрисида» ва «Суғурта бозори тўғрисида»ги янги қонунлар
лойиҳаси янги таҳрирда ишлаб чиқилган.
Улар иқтисодиётни узоқ муддатга молиялаштиришни кенгайтириш, аҳоли ва
бизнеснинг суғурта ҳимоясини кучайтириш, рақамлаштириш ва таваккалга асосланган
молиялаштиришни равнақ топтиришга қаратилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

