Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов Камбоджа Бош вазири Хун Манет билан ҳам учрашди. Томонлар дон, гўшт, ўсимлик мойлари каби Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, суҳбатдошлар агросаноат мажмуасида қўшма лойиҳалар истиқболларини кўриб чиқди. Томонлар Транскаспий халқаро транспорт йўналишини «Хитой-Лаос-Вьетнам-Камбоджа» йўлаги билан боғлаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратди. Ташаббус Жанубий-Шарқий ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги транспорт алоқаларини кенгайтиради, Европа бозорларига юк етказиб бериш учун қўшимча имкониятлар яратади. Рақамлаштириш, сунъий интеллект, инвестициялар ва туризм ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди. Музокаралар якунида томонлар қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

