Қозоғистон ва ExxonMobil ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Қозоғистон ва ExxonMobil ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Бош вазир Ўлжас Бектенов «ExxonMobil Upstream» компанияси президенти Дэн Амманн билан учрашувди, нефть-газ соҳасидаги ҳамкорлик, қўшма лойиҳалар, шунингдек, инвестициявий алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Геология-қидирувни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш, самарадорликни ошириш масалаларига эътибор қаратилди. Дэн Амманн компаниянинг республика нефть-газ соҳасида узоқ муддатли иштирокини сақлаб қолиш ниятини тасдиқлади. Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича бирга ишлашда давом этишга тайёр.

Абдумалик Сарманов таржимаси