Қозоғистон ва Бельгия муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Қозоғистон ва Бельгия муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Қозоғистон билан Бельгия ўта муҳим минераллар соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганмоқда. Астана юқори қўшимча қийматга эга металлар ва материаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини берадиган Европа технологияларини жалб қилишдан манфаатдор. Назарбаев университетида бельгияликлар қиролининг давлат ташрифига бағишланган семинарда ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Унда икки мамлакатнинг давлат органлари, саноат компаниялари ҳамда илмий ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Саноат қўмитаси раиси ўринбосари Ўлжас Алибековнинг сўзларига кўра, республика Европа Иттифоқига зарур бўлган 34 та ўта муҳим минералнинг 21 тасини етказиб бериш имконига эга. Айрим металлар Европага экспорт қилиняпти. Навбатдаги вазифа: хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, мамлакат ичида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Ўлжас Алибеков, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги Саноат қўмитаси раиси ўринбосари:

- Бизда салоҳият юқори, Бельгия компанияларининг металлургия соҳасига қизиқиши катта. Геология-қидирув ишлари фаол олиб борилмоқда, нодир металларни қайта ишлаш бўйича юқори малакага эгамиз. Бугун «MolyMet» компаниясининг Бельгия офисидан, «HydroMetal»дан вакиллар келди. Уларнинг катта тажрибаси бор. MolyMet -  рений металини ажратиб олиш усуллари, технологияларига эга. Бизнинг асосий мақсадимиз, албатта, биринчи навбатда технологияларни кўчириб келтириш ва Қозоғистонда мидстрим даражасида маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси