Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи кучлари БМТнинг тинчликни сақлаш миссиясида иштирок этиш учун Ливанга етиб келди. Республика Қуролли Кучларининг 11 нафар ҳарбий хизматчидан иборат янги таркиби Ҳиндистон ҳарбий контингенти таркибида хизмат қилади. Ливаннинг жанубида ўт очишни тўхтатиш тартибини таъминлаш учун ҳудудларни кўздан кечиради, колонналарни кузатиб боради, объектларни қўриқлайди, маҳаллий аҳоли ва ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилади, БМТ Хавфсизлик Кенгаши мандатига мувофиқ, минтақада барқарорликни таъминлашга кўмаклашади. Ҳарбий хизматчилар халқаро стандартлар бўйича тайёргарликдан ўтган. Гуманитар ҳуқуқ меъёрларини ўрганди, тил кўникмаларини такомиллаштирди ва тинчлик ўрнатиш амалиётлари бўйича машқ қилди. Қозоғистон Ливандаги миллий контингент таркибини ўн биринчи марта янгилади. Хизмат давомида қозоғистонлик аскарлар фаолияти миссия қўмондонлиги ва халқаро ҳамкорлар томонидан юқори баҳоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

