Қозоғистон ШҲТ мамлакатларини савдо, транспорт ва рақамли ҳамкорликни кучайтиришга чақирди

Қозоғистон ШҲТ мамлакатларини савдо, транспорт ва рақамли ҳамкорликни кучайтиришга чақирди

Қозоғистон ШҲТ мамлакатларига сунъий идрок ва транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қилди. Бош вазир Ўлжас Бектенов Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтган ташкилот ҳукумат раҳбарлари йиғилишида янги ташаббусларни тақдим этди. Шунингдек, савдо тўсиқларини бартараф этиш, тегишли жараёнларни соддалаштириш тарафдори. Бош вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг ШҲТ мамлакатлари билан трансчегаравий тўловларида миллий валюталарда ҳисоб-китоб улуши қарийб 70 фоизга етди. Яна бир муҳим йўналиш - транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш. Астана "Бир макон, бир йўл" ташаббусини минтақанинг транспорт йўлаклари билан боғлаш, 2035 йилгача ягона транспорт тизимини шакллантиришни таклиф қилди. Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилди. Қозоғистон рақамли соҳада ҳам ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр. Мамлакат ШҲТ доирасида сунъий идрок марказлари тармоғини яратишни таклиф қилди. Йиғилиш якунида савдо, транспорт ҳамда саноат лойиҳаларига оид қатор ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида Кенгашнинг халқаро мультимодал юк ташувларини ривожлантириш учун ШҲТнинг рақамли платформасини яратиш концепцияси тўғрисидаги қарори ҳам бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси