Қозоғистон Президенти Россия етакчиси Владимир Путинни Давлат Думасига сайлов ўтказилгани билан табриклади

Қозоғистон Президенти Россия етакчиси Владимир Путинни Давлат Думасига сайлов ўтказилгани билан табриклади

Қозоғистон Президенти Россия етакчиси Владимир Путинни Давлат Думасига сайловнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Томонлар телефон орқали мулоқот қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев овоз бериш жараёни юқори даражада ташкил этилганини таъкидлаб, Россия парламентининг янги таркибига мамлакат ва унинг фуқаролари фаровонлиги йўлидаги фаолиятида ривожлар тилади. Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси