Қозоғистон Президенти Бутунжаҳон Божхона ташкилоти Бош котиби билан учрашди

Қозоғистон Президенти Бутунжаҳон Божхона ташкилоти Бош котиби билан учрашди

Қозоғистон божхона жараёнларини қулайлаштириш учун рақамли ечимларни қўллаган ҳолда «ақлли чегара» моделини изчил ривожлантирмоқда. Бу ҳақда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Ақўрдада Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Иан Сондерсни қабул қилди. Давлат раҳбари мамлакат Евроосиёда транспорт алоқаларини мустаҳкамлаб, юк транзити учун қулай шароитлар яратаётганини таъкидлади. Иан Сондерс Қозоғистоннинг божхона бошқарувини такомиллаштириш ва замонавий рақамли ечимларни жорий этиш борасидаги ишларини юқори баҳолади. Суҳбатдошлар жаҳон савдосидаги янги муаммолар ва тенденцияларни муҳокама қилди. Марказий Осиёнинг савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ва транспорт-логистика салоҳиятини мустаҳкамлаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Қабул якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев меҳмонни ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун II даражали «Дўстиқ» ордени билан тақдирлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси