Қозоғистон инвестицияларни жалб қилиш тизимини такомиллаштиради

Қозоғистон инвестицияларни жалб қилиш тизимини такомиллаштиради

Қозоғистон ҳукумати инвестицияларни жалб қилишда янги ёндашувларни ишлаб чиқади. Бу Президент томонидан янги инвестиция циклини бошлаш доирасида қўйилган вазифаларда кўрсатилган. Бош вазир Ўлжас Бектенов давлат органларига аниқ ҳаракатлар режасини тайёрлашни топширди. Инвесторлар истиқболли йўналишларни ўрганиш, лойиҳаларни ишга тушириш, кенгайтириш ва экспортга чиқишгача бўлган барча босқичларда қўллаб-қувватланиши керак. Натижада, барча жараёнлардан ўтиш муддати қисқаради, янги корхоналар ишга тушиши тезлашади. Тадбиркорлар ишини ва уларнинг давлат органлари билан ҳамкорлигини осонлаштирадиган рақамли воситаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси