Қозоғистон инвестиция учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 17 поғонага
кўтарилди. Энг
йирик таҳлилий майдончалардан бири - Investing.com берган маълумотга кўра, республика 70-эмас, 53-ўринда. Инвесторлар эса сармоя киритишда давом этмоқда. Биринчи ярим йилликда асосий капиталдаги инвестициялар ҳажми 20 миллиард долларга
етди ва 9,6 фоизга ошди. Хусусий инвестициялар ўсиши 21 фоиздан кўпроқ. Мутахассислар
таъкидлашича, инвесторлар табиий захиралар ҳажми, давлат институтларининг сифати,
иқтисодий сиёсат, ташқи инқирозларга бардошлиликни баҳолайди. Қозоғистон ҳар
жиҳатдан ижобий динамикани сақлаб қолмоқда. Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, мамлакат иқтисодиёти жорий йилда 4,6 фоизга ўсади. Таҳлилчиларнинг фикрича, Қозоғистон қайта ишлаш,
логистика ва ишлаб чиқаришни ривожлантиряпти, хомашё модели доирасидан чиқишда муваффақиятларга эришяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

