Қозоғистон кенг кўламли инфратузилма модернизациясини бошлади. Бу ҳақда бугун Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев "Янги тарихий циклда Қозоғистоннинг долзарб вазифалари" номли халққа Мактубида маълум қилди. Давлат раҳбари минтақаларни ободонлаштириш ва инфратузилмасини ривожлантириш учун салоҳият етарли эканлигини таъкидлади. Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 400 миллиард долларга яқинлашди. Мамлакат иқтисодиёт ҳажми бўйича дунёда 47-ўринга кўтарилади. Бугунги кунда Қозоғистонда қайта ишлаш саноати жадал ривожланмоқда. Унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 14 фоизга етди. Шу билан бирга, Миллий жамғарманинг олтин-валюта захиралари ҳамда активлари ҳажми 130 миллиард доллардан ошди. «Энди ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш ҳамда модернизация қилиш вақти келди», деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ҳукумат инфратузилма модернизацияси бўйича мисли кўрилмаган режани ишлаб чиқади. Кенг кўламли фаолиятни амалга ошириш учун 2029 йил охиригача Миллий жамғармадан қарийб 6,5 триллион тенге ажратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

