Варшавада бўлиб ўтган ЕХҲТ анжуманида Қозоғистон вакиллари тенглик ва фуқароларнинг дискриминациядан ҳимояланишини таъминлашга қаратилган ягона қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил ташаббуси билан БМТ Тараққиёт дастури кўмагида ишлаб чиқилган. Юртимиз экспертлари инсон ҳуқуқлари муҳофазаси механизмларини такомиллаштиришда унинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, иштирокчиларга этнослараро тотувликнинг Қозоғистон модели таништирилди. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ этнос вакиллари ягона чанғароқ остида тинч-тотув яшаб келмоқда, ўнлаб конфессияларни тақдим этувчи уч мингдан зиёд диний бирлашма рўйхатга олинган. Этнослараро ва динлараро тотувлик барқарорлик, тинчлик учун муҳим шароит бўлиб қолади. Қозоғистон Конституцияси фуқаролар тенглигини кафолатлайди, ирқий, этник, тил ва диний белгиларга кўра дискриминация тақиқланади.
Муслим Хасенов, Maqsut Narikbayev University хусусий ҳуқуқ кафедраси доценти:
Қонун лойиҳаси мавжуд бўлган барча ҳуқуқий тушунча ва концепцияларни тизимлаштиради, бевосита ва билвосита дискриминациядан бошлаб, дискриминация тақиқланган, чекланмайдиган характерга эга барча критерийларни, энг муҳими, тузилмавий механизмларни ўз ичига олган аниқ кафолатларни белгилайди. Масъул давлат органлари, ташкилотлар кундалик асосда қонуннинг мазкур меъёрлари бажарилишини ўз назоратига олади.
Кристоф Камп, Миллий озчилик масалалари бўйича ЕХҲТ олий комиссари:
– Мен учун Қозоғистондан таклиф олиш, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездида иштирок этиш катта шараф бўлди. Қозоғистон диний етакчилар ва жамоатларни бирлаширишда муҳим роль ўйнайди. Бу жуда муҳим, баъзида ўта нозик масалалар. Бундай майдончани тақдим этиш орқали Қозоғистон турли динлар вакиллари, диний етакчилар ўртасидаги мулоқот ривожланишига сезиларли ҳисса қўшади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

