Қосим-Жўмарт Тўқаев транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришни топширди

Қосим-Жўмарт Тўқаев транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришни топширди

Қозоғистон транзит юк ташиш ҳажмини ошириш ниятида. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига Мактубида транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантириш мамлакат учун муҳим йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади. Мамлакат автомобиль ҳамда темир йўл йўналишларидан ташқари, авиация имкониятларидан ҳам самарали фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа билан Осиё ўртасидаги ҳаво йўлакларининг стратегик аҳамиятини таъкидлади. Уларнинг ривожланиши транзит туфайли мамлакатга келадиган даромадни ошириш, маҳаллий авиакомпанияларнинг мавқеини мустаҳкамлаш, хорижий ҳамкорлар жалб қилиш имконини беради. Бунинг учун хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, рақамли технологияларни жорий этиш ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш зарур. Бу хизматлар сифатини оширади ҳамда Қозоғистоннинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини кучайтиради.

Дидар Тебаев, Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти эксперти:

- Давлат раҳбари инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. У ҳозир транспорт-логистика соҳасида тарихий имкониятлар очилганини таъкидлади. Бу соҳадаги ривожланиш иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш сари йўл очади. Бундан ташқари, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш занжирларини яратишга эътибор қаратиш лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси