Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон-Германия инвестиция-молия платформаси яратишни таклиф қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон-Германия инвестиция-молия платформаси яратишни таклиф қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Германиянинг етакчи тадбиркорлик уюшмаси ва молиявий институти раҳбарлари билан учрашувда Қозоғистон-Германия инвестиция-молия платформаси яратишни таклиф қилди. Ушбу анжуман давлат раҳбарининг расмий ташрифи дастурини очиб берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев айтганидек, платформа капитални кафолатлаш, нохуш эҳтимолларни тақсимлаш механизмларини бирлаштириш имконини беради, «Байтерек» холдинги эса лойиҳаларнинг тартибли ишлашини таъминлайди. Президент ўта муҳим материаллар, молиявий ҳамда рақамли технологиялар, энергетика соҳасидаги истиқболларни кўрсатиб ўтди. Мавжуд сиёсий мулоқот ҳамкорлик кенгайиши учун мустаҳкам пойдевор бўла олади. Асосий мақсад - шунчаки капитал оқимини кенгайтириш эмас, балки янги йўналишлар яратишдан иборат. «Қозоғистон бундан буён ҳам инвесторлар учун қулай шароитларни таъминлайди, ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди», - деди Президент.


Абдумалик Сарманов таржимаси