Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимизнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги
янги тайинланган элчиси Алибек Бақаев билан учрашувда кўп қиррали Қозоғистон -
Буюк Британия ҳамкорлигини ривожлантиришнинг асосий вазифаларини белгилаб
берди. Стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни рўёбга чиқариш, сиёсий мулоқотни
фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш устувор вазифалар қаторида. Давлат раҳбари
энергетика, транспорт, инновация ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари
суришга алоҳида эътибор қаратишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

