Қосим-Жўмарт Тўқаев Молиявий мониторинг агентлиги раисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Молиявий мониторинг агентлиги раисини қабул қилди

Молиявий мониторинг агентлиги раиси Жанат Элиманов Қозоғистон Президентига 2026 йилнинг биринчи ярми иш якунлари бўйича ҳисобот берди. Ушбу даврда еттита жиноий гуруҳга барҳам берилди, қатор яширин крипто айирбошлаш компаниялари фаолиятига чек қўйилди. Президентга МДҲда биринчи марта уяли алоқа операторлари ишини имитация қилиш ва фишинг СМСларини оммавий тарқатиш учун махсус ускуналардан фойдаланиш схемаси фош этилгани ҳақида маълумот берилди. Агентлик раиси бюджет харажатлари мониторинги ҳақида ҳам гапирди. 52 та инфратузилма лойиҳаси бўйича 279 миллиард тенгелик асоссиз харажатлар олди олинди. Молиявий мониторинг соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш натижасида ФАТФнинг тўртта асосий тавсияси бўйича Қозоғистоннинг рейтинги оширилди. Учрашув якунида Давлат раҳбари Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қатор топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси