Қосим-Жўмарт Тўқаев Германия бизнеси вакиллари билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Германия  бизнеси вакиллари билан учрашди

Германиянинг «Wilo» компанияси Алатауда насос ускуналари бўйича минтақавий сервис ва муҳандислик маркази очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва компания гуруҳи бошқаруви раиси Оливер Гермес учрашувида маълум қилинди. Янги объект корхонанинг Қозоғистондаги фаолиятини кенгайтиради. «Вило» Алмати вилоятида анчадан буён ишлаяпти. Компания Қозоғистонда ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлар улушини ва маҳаллий етказиб берувчилар доирасини кенгайтириш ниятида. «Вило» маҳаллий инжинеринг компанияси ва университетлар билан ҳамкорлик қилади. Асосий эътибор мутахассислар тайёрлаш, хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва рақамли ечимлар жорий этишга қаратилади.


Йенс Даллендёрфер, «Wilo Амеа» минтақавий бош директори:


- Қозоғистон мунтазам инновациялар жорий этаётган навқирон мамлакат. Бундай катта иқтисодиётда ишларни тезкор равишда амалга ошириш мумкин. Бу эса кашф этиш тамойилимизга мос. Биз сиздан кўп нарсани ўрганамиз, бу ерда янги ғояларни рўёбга чиқаришимиз мумкин. Маълум маънода Қозоғистон биз учун намуна бўлади.


Германиянинг яна бир компанияси – «D.A.R. Metall AG» Қозоғистондаги «Qarmet» билан қўшма лойиҳалар устида ишлайди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев компания бошқаруви раиси Кристиан Артнер билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Томонлар Германия технологиясини жорий этиш, ташаббусларни ривожлантириш ҳақида суҳбатлашди. Ташкилот Алатауда чиқиндиларини қайта ишлашда иштирок этиш ниятида.


Абдумалик Сарманов таржимаси