Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қирол Филипп ва қиролича Матильда билан бирга Миллий музейга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмонлар Буюк даштнинг тарихий-маданий меросини акс эттирувчи меъморчилик намуналари ҳамда экспозициялар билан танишди. Археологик топилмалар билан қадимий заргарлик санъати намуналари қўйилган залларига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда Иссиқ қўрғонидан топилган «Олтин одам», шунингдек, Берель, Талди-2, Тақсай ва Шилдиқ қўрғонлари билан боғлиқ буюмлар ҳамда реконструксиялар бор. Этнография залида қозоқ халқининг анъаналари, турмуш тарзи, моддий ва маънавий маданияти тақдим этилди. Шунингдек, улар бельгиялик рассом Жеймс Энсорнинг ижодий кўргазмаси билан танишди. Экскурсия якунида Бельгия қироли ва қироличаси Фахрий меҳмонлар китобига эсдалик ёзув қолдирдилар.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

