Қосим-Жўмарт Тўқаев аёллар терма жамоасини Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кумуш медаль олгани билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев аёллар терма жамоасини Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кумуш медаль олгани билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонлик шахматчиларни табриклади. Мамлакат аёллар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кетма-кет иккинчи марта кумуш медални қўлга киритди, қизлар фақат хитойлик шахматчилардан ортда қолган. Президент ўз табригида машҳур шахматчи Бибисора Асаубаева бошчилигидаги жамоа Ўзбекистондаги ушбу нуфузли мусобақада бирорта ҳам мағлубиятга учрамаганини таъкидлади. Бу ютуқ жаҳон экспертлари томонидан спортчи қизларнинг юксак савияси, истеъдоди, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлигининг далили сифатида эътироф этилди. Давлат раҳбари шахматчиларга улкан зафарлар тилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси