Омскда бўлиб ўтган Россия ва Қозоғистоннинг XXII
минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида 833 миллион долларга тенг шартномалар имзоланди. Анжуманда мамлакатимизнинг 8
та ва қўшни давлатнинг 17 та минтақаси вакиллари иштирок этди. Форумда тадбиркорлар
учрашувлари, тармоқлар бўйича йиғилишлар, кўргазмалар ташкил
қилинди. Иштирокчилар ҳамкорликнинг янги йўналишлари, шу жумладан, сув
логистикасини муҳокама қилди. Қозоғистон ва Россия дарё орқали юк ташишни йўлга
қўйиш учун ишчи гуруҳ тузиш ва Иртишдан муҳим транспорт
йўналиши сифатида фойдаланиш ниятида.
Айдўс Шайхислам, «Атамекен»
минтақа милий тадбиркорлик палатаси раҳбари
вазифасини бажарувчи, Павлодар вилояти:
- Асосий масала Иртиш дарёси бўйича қўшма ишчи гуруҳ
тузиш эди. Уч давлат: Россия,
Хитой, Қозоғистон иштирокида. Бу амалга оширилаётган лойиҳа. 2024 йилда йўл
харитаси тузилган. Ҳукумат кўмаги
керак. Ҳозир сув тубини чуқурлаштириш бўйича музокара олиб борилмоқда.
Владимир
Витченко, туристик ҳамжамият раҳбари, Шимолий Қозоғистон вилояти:
- Иккита меморандум имзоланди. Ҳужжатлар бевосита
амалий аҳамиятга эга. Бири - Омск вилояти, иккинчиси - Тюмень вилояти учун.
Албатта, бизнинг вазифамиз Россия ҳудудларидан кўпроқ сайёҳ жалб этишдан иборат.
Қозоғистон
Омск вилоятининг асосий савдо ҳамкорларидан бири. Йил бошидан буён товар
айирбошлаш ҳажми 18 фоизга ошди ва 136,5 миллион
долларга етди. Экспорт 33 миллион долларга, Омск вилоятидан маҳсулот келтириш 13 фоизга ошди. Форум иштирокчилари
таъкидлашича, асосий вазифа — ижобий динамикани сақлаб қолиш, янги ҳамкорлик
йўналишларини ривожлантиришдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси

