Олти мамлакат олимлари дашт цивилизацияси тарихини ўрганади

Олти мамлакат олимлари дашт цивилизацияси тарихини ўрганади

Олти мамлакат олимлари дашт цивилизацияси тарихини ўрганиш учун халқаро консорциум тузади. Алматида бўлиб ўтган Туркий дунё миллий фанлар академиялари иттифоқи Бош ассамблеясининг тўққизинчи йиғилишида тегишли ҳужжат имзоланди. Лойиҳада Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия ва Мўғилистон олимлари иштирок этмоқда. Тадқиқотчилар Жўжи Улуси, Олтин Ўрда ҳамда Буюк Ипак йўли тарихига эътибор қаратади. Археологик экспедициялар ўтказади, қадимий қўлёзмаларни ўрганиш билан бир қаторда илмий мақолалар тайёрлайди. Тарихий ҳужжатлар рақамлаштирилиб, ягона электрон базага киритилади. Дастур беш йилга мўлжалланган.

Ахилбек Куришбаев, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий фанлар академияси президенти:

- Навбатдаги, тўртинчи йўналиш - ёш олимларни илмий тадқиқотларга жалб этиш. Таълим даргоҳлари материаллари, олий ўқув юртлари талабалари фойдаланадиган ўқув қўлланмаларини янгилаш керак. Буларнинг барчаси трансформация қилинади, ҳар бир илмий лойиҳа натижалари кейинчалик янги таълим дастурларига айланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси