Қозоғистон Президенти Туркманистонга қилган амалий ташрифи доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида иштирок этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев учрашув иштирокчиларига минтақадаги ҳамкорликнинг асосий масалалари бўйича Қозоғистон фикрини етказди. Давлат раҳбари ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётганини таъкидлади. Қўшма корхоналар сони кўпайди, тадбиркорлик алоқалари мустаҳкамланди. Асосий йўналишларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ички бозор салоҳияти, фикримизча, ҳали етарли даражада кенг. Ўтган йили минтақада савдо ҳажми 13 миллиард долларга етди, бу эса давлатларимиз умумий товар айланмасининг қарийб 8 фоизини ташкил этади. Шу боис ҳукуматларга ўзаро савдо улушини изчил ошириш, ушбу кўрсаткични камида 20 миллиард долларга етказишга қаратилган. Қўшма ҳаракатлар режаси ишлаб чиқиш ва қабул қилишни топшириш таклифини бераман.
Қосим-Жўмарт Тўқаев минтақа давлатлари чегара ҳудудларида савдо-логистика мажмуалари ҳамда саноат кооперацияси марказларини ривожлантириш истиқболларини қайд этди. Президентнинг таъкидлашича, Қозоғистон транспорт инфратузилмасини изчил такомиллаштириб, минтақада ўзаро боғланишни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратмоқда. Жаҳон банки ҳисобига кўра, белгиланган инфратузилма лойиҳалари амалга оширилган тақдирда, 2040 йилга бориб Каспий денгизи орқали юк ташиш ҳажми 4 марта ошади. Президент Марказий Осиёдаги асосий муаммолардан бири бўлган сув тақчиллигини ҳам айтиб ўтди. Асосий вазифа - ундан биргаликда фойдаланишнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқишдан иборат, дея таъкидлади Давлат раҳбари.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Сувдан фойдаланиш бўйича Марказий Осиё ҳадли конвенциясининг қабул қилиниши, ҳамкорликнинг янги минтақавий архитектурасини шакллантириш борасидаги бошланғич нуқта бўлиши мумкин. Ушбу лойиҳа аллақачон барча томонлар тарафидан кўриб чиқилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Халқаро сув ташкилотини тузиш ташаббуси долзарбдир. Бу таклифга халқаро, хусусан, Марказий Осиё характерини бериш мумкин эди. Уни илгари суриш бўйича биргаликдаги ишларимиз глобал сув заҳираларини бошқариш тизимини ривожлантиришга умумий ҳиссамиз бўлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини кўрсатиб ўтди. Президент АІ бўйича Марказий Осиё ҳамкорлигини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Давлат раҳбари маданий-гуманитар йўналишда ягона ахборот макони шакллантириш, Қозоғистондаги маҳаллий «Silk Way» телеканали қошида минтақавий телеканал очиш ва келгуси йилда Кўнгиллилар форумини ўтказиш ташаббусини илгари сурди. Президент Маслаҳат учрашувларни такомиллаштириш масаласига тўхталди. Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

