Манғистаунинг қоятошлардаги ноёб масжидлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши
кутиляпти. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Атирауда бўлиб ўтган Миллий қурултой йиғилишида тилга олинган топшириғига биноан ушбу муқаддас қадамжоларни тарғиб қилиш
ишлари фаоллашганди. Мутахассислар илмий асосланган ҳужжатлар жамламасини
тайёрлади, баҳолаш миссияси амалга
ошди, халқаро экспертларнинг техник хулосаси олинди. Қозоғистон Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Ерлан
Қарин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, "Манғистау қоя масжидлари ва улар билан боғлиқ
муқаддас жойлар" номинацияси Жанубий Кореяда ўтаётган ЮНЕСКО Бутунжаҳон
мероси қўмитасининг 48-сессиясида кўриб чиқилади. Унда 196 давлатдан уч минг нафарга яқин делегат иштирок этмоқда. 10 кун ичида қўмита 30 та
янги аризани ўрганади. Манғистау объектлари бўйича қарор мамлакатимиз учун муҳим
воқеалардан бири бўлади, дея таъкидлади Ерлан Қарин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

