Мактубда 100 тадан зиёд ташаббус, таклифтопшириқ бор

Мактубда 100 тадан зиёд ташаббус, таклифтопшириқ бор

Президент Мактубида қозоғистонликлар ҳаёти сифатини оширишга қаратилган тизимли иқтисодий ўзгаришларга эътибор қаратди. Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан ажратиб кўрсатилган барча устувор йўналишлар давлат сиёсатини айнан шу масалага қаратади. Ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин фикр билдирди.

Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси:

– Мактубда 100 тадан зиёд ташаббус, таклифтопшириқ бор. Шу жумладан, ҳар томонлама ўйланган солиқ тизимини қайта ишга тушириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини оптималлаштириш, агросаноатни ҳамёнбоп тарзда кредитлаш, адолатли ва самарали тариф сиёсати, транспортинфратузилмасини модернизациялаш, малакали кадрлар тайёрлаш, кўптомонлама рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш каби устуворликларни кўрсатиш мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.