Jibek Joly телеканали жонли эфирида «Қонун устуворлиги - адолатли жамият пойдевори» мавзусида теледебатлар бўлиб ўтади. Эслатамиз, у Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуаси таркибига киради. Бир
кун аввал телеканал эфирида Қурултойдан ўрин
олишга даъвогар етти партия вакиллари иштирокида қуръа ташлаш
маросими бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра, сиёсий бирлашмалар - Қозоғистон «Ақ жўл» демократик
партияси, Умуммиллий социал-демократик партия, «Адолат» партияси, Қозоғистон Халқ партияси, «Aуил», «Байтақ» ва «Республиcа»
партияси навбати билан фикр билдиради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мунозара сиёсий бирлашмаларнинг асосий масалалар бўйича позициясини, уларнинг сайловолди
ваъдаларини бажаришга қанчалик тайёрлигини кўрсатади. Партиялар "Қонун ва тартиб" тамойили
бўйича ўз таклифларини тақдим этиши, Қурултойда ишлаётганида зиммасига олишга тайёр бўлган камида битта аниқ
мажбуриятни тилга олиши керак.
Мариягуль Қусаинова, сиёсий технолог:
- «Қонун ва тартиб» концепцияси партияларга ўз мавқеини, имижи ва
дастурини шакллантириш учун жуда катта имконият беради. Бунда томошабинга мужмал таклиф, ҳаммамиз биргаликда эришайлик, каби чақириқлар керак эмас. У мақсадга эришиш йўлини кўрсатишини, қандай воситалар, қандай ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолатда фикрлашларини, ишни нимадан бошлашини намойиш қилишларини
кузатади.

