Қирғизистон БМТ хавфсизлик кенгашида: бу Марказий Осиё учун нимани англатади?

Қирғизистон БМТ хавфсизлик кенгашида: бу Марказий Осиё учун нимани англатади?

Қозоғистон ва Қирғизистон ўз алоқаларини "иттифоқчилик муносабатлари" деб атайди, бугун ушбу мақом ортида аниқ лойиҳалар турибди. Давлатлар ўртасидаги маҳсулот айланмаси 2 миллиард доллардан ошган, 2030 йилга бориб, уни 3 миллиардга етказиш кўзланмоқда. "Life of a Diplomat" дастурининг бу галги меҳмони — Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчиси Қудайберген Базарбаев. Сув ва энергетика соҳасидаги қўшма ечимлар, чегараолди савдо-логистика мажмуаси, Қамбар Ота ГЭС-1 қурилиши ва Марказий Осиё давлатлари қандай қилиб минтақавий масалаларни ўз кучи билан ҳал қилаётгани ҳақида суҳбатлашдик.