Хитойда «Silk Way Star» халқаро вокал танлови иккинчи мавсуми бошланди

Хитойда «Silk Way Star» халқаро вокал танлови иккинчи мавсуми бошланди

Қозоғистоннинг «Silk Way Star» халқаро вокал танлови иккинчи мавсуми Хитойнинг Иу шаҳрида бошланди. Бу йилги лойиҳани Хитой миллий телекомпанияси — CCTV суратга олмоқда. Танловда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Вьетнам, Малайзия, Туркия, Сербия, ЖАР, Янги Зеландия, Бразилия ва Грузиядан келган етакчи хонандалар қатнашади. Мамлакатимиз шарафини Рухия Байдукенова ҳимоя қилмоқда. «Silk Way Star» — Қозоғистоннинг хорижда рўёбга чиқарилган биринчи маданий-медиа лойиҳаси.


Абдумалик Сарманов таржимаси