Қозоғистонда бўлиб
ўтган Қурултой сайлови катта аҳамиятга эга. Бу мамлакат институционал
ривожланишида янги босқич очиб берувчи конституциявий ислоҳот натижаси.
Парламентнинг янги модели қарорлар жадал қабул қилиниши, қонунчилик
барқарорлиги, мамлакатда ишлаш шароитларини олдиндан кўришни таъминлаши асосий
масалага айланади, деб ҳисоблайди эксперт Доменико Палмиери. Италия Осиё
институти бош котибининг фикрича, қонун устуворлиги ва сиёсий барқарорликни
мустаҳкамлаш хорижий инвесторлар ва бизнеснинг узоқ муддатли инвестициялар учун
жозибадор майдон сифатида мамлакатга ишончини оширади.
Доменико Палмиери,
Италиянинг Осиё институти бош котиби:
- Албатта,
Қозоғистоннинг, ундаги сиёсий тизим барқарорлиги инвесторлар учун қулай шароит
яратади. Чунки энг муҳими — иқтисод аҳволи, иқтисодий тизим ва қонун
устуворлиги.
Экспертнинг фикрича, янги
сиёсий ўзгаришлар Қозоғистондан ташқарида ҳам сезилиши мумкин. Зеро, мамлакат
Марказий Осиёда ҳам, жаҳон майдонида ҳам ўрта куч сифатида асосий ўйинчилардан
қаторига киради, унинг ислоҳотлар тажрибаси минтақанинг кейинги ривожланишига
таъсир кўрсата олади.
Доменико Палмиери,
Италиянинг Осиё институти бош котиби:
- Албатта, менимча,
Қозоғистон Марказий Осиёдаги етакчи давлат ҳисобланади. Шунинг учун ислоҳотлар
ва бошқа давлатлар Қозоғистон танлаган йўлдан андаза олиши барқарорлик нуқтаи
назаридан Марказий Осиё дунёнинг энг муҳим минтақаларидан бирига айланишига
ҳисса қўша олади. Президент Тўқаев раҳбарлигида Қозоғистон янги ўзгаришлар
аҳолига ва минтақага қандай фойда келтириши мумкинлигини кўрсатиши, Марказий
Осиё учун ёрқин намуна бўлиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

