Эксперт: Сиёсий модернизация Қозоғистоннинг инвестициявий салоҳиятини оширади

Эксперт: Сиёсий модернизация Қозоғистоннинг инвестициявий салоҳиятини оширади

Қозоғистондаги сиёсий модернизацияси ва Давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат ҳамда жамият ўртасидаги ҳамкорлик тамойилларини ўзгартирмоқда. Фуқароларнинг давлат бошқаруви тизимида қарор қабул қилиш имкониятларини кенгайтиряпти, ваколатлар ва масъулиятни қайта тақсимлайди, дейди Қозоғистон Ижтимоий ривожланиш институти Институционал таҳлил ҳамда ислоҳотлар маркази директори Риззат Тасим. Республика куни арафасида экспертлар мамлакат ютуқлари ҳақида фикр билдирмоқда. Янги Конституция давлат институтлари ишлаш тамойилларини белгилайди, ҳуқуқ билан эркинликлар кафолатларини мустаҳкамлади, жамоатчилик мулоқотини ривожлантирди. Халқ Кенгаши конституциявий мақом ва қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини олди. Бундан ташқари, ишга туширилган «Е-Ўтиниш» мурожаат тизимлари фуқароларга муаммолар ҳақида бевосита хабар бериш билан бирга ечимлар таклиф этиш имконини яратди.

Риззат Тасим, Қозоғистон Ижтимоий ривожланиш институти Институционал таҳлил ва ислоҳотлар маркази директори:

- БМТ маълумотига кўра, электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича Қозоғистон дунёнинг энг илғор 25 давлати, онлайн хизматлар бўйича 10 мамлакати қаторига киради. Бу эса онлайн петициялар воситаларини ривожлантириш, «Е-Ўтиниш» орқали бевосита мурожаат механизми ривожланишига олиб келди. Уларнинг мавжудлиги давлат конструктив мулоқот учун аҳолининг давлат қарорларини қабул қилишида иштирокини осонлаштириш учун инновациявий воситалардан фойдаланаётганини кўрсатади.

Ўзгаришлар Қозоғистоннинг халқаро мавқеида ҳам акс этмоқда. Мамлакат рақамли рақобатбардошлик рейтингида кучли 40 таликка кирди. Эксперт таъкидлашича, давлат бошқарувининг аниқ механизмлари сиёсий тизим ишини олдиндан кўриш имкониятини оширади, ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлайди. Ислоҳотлар иқтисодий кўрсаткичларга таъсир кўрсатмоқда.

Риззат Тасим, Қозоғистон Ижтимоий ривожланиш институти Институционал таҳлил ва ислоҳотлар маркази директори:

- Ўтган йили 300 миллиард доллардан зиёд бўлган тарихий кўрсаткичга эришилди. 160 миллиард доллар бевосита хорижий инвестициялар жалб қилинди. Сўнгги 2 йил ичида бу кўрсаткич 2 марта ошди. Халқаро агентликларда Қозоғистон молиявий барқарорлик рейтинги яхшиланди. Ўйлайманки, сиёсий ислоҳотлар ҳамда иқтисодий ўзгаришлар симбиози ўз самарасини бермоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси