Сунъий идрок ҳуқуқшунослар учун янги имкониятлар очади. «Maqsut Narikbayev University»да СИ даврида касблар келажагига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда Қурултой депутатлари, соҳа мутахассислари, АҚШ, Туркия, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келган экспертлар иштирок этди. Улар таълим жараёнига нейротармоқни жорий этиш, ҳуқуқшуносларни тайёрлаш ва профессионал стандартларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Мутахассислар фикрича, замонавий алгоритмлар ҳуқуқий ахборотни тизимлаштириб, қийин вазифаларни автоматлаштириши мумкин. Фақат ҳуқуқий баҳо бериш ва қарор қабул қилиш инсон ихтиёрида қолади. Иштирокчилар, шунингдек, университетнинг бўлғуси ҳуқуқшуносларни тайёрлашга янгича ёндашувлари билан ҳам танишди.
Сергей Пен, MNU илм-фан, инновациялар ва СИ йўналишлари бўйича бошқарув раиси ўринбосари:
- AI+X модели бўйича дастур ишга туширилди. Икки йилда AI ва IT-соҳаларни ўрганасиз. Бу тизимлар, бу код, маълумотлар базаси, машина таълими, умуман, бу – «Data Science». Икки йилни танланган доменлар: ҳуқуқ, иқтисодиёт, лингвистика, молия, менежмент ва бошқаларга бағишлайсиз. Бизнингча, бундай ёндашув яқин 5-10 йилда етакчилик қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

