Қозоғистон ва Италия тадбиркорлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Астанада «B5+ITALY» янги бизнес платформаси ишга туширилди. У Марказий Осиё мамлакатлари ва Италия компанияларини бирлаштиради. Маҳсулот экспортини кўпайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, логистика ва транспорт алоқаларини ривожлантириш кўзда тутилган. Италия Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари орасида учинчи ўринда туради. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 17 миллиард долларга етди, 2026 йилнинг дастлабки етти ойида эса 8 миллиард доллардан ошди. «B5+ITALY» бевосита алоқаларни йўлга қўйиш, савдо ва қўшма лойиҳалар учун имкониятларни кенгайтиришга ёрдам беради.
Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
- Нохомашё экспортнинг ўсиши, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот улуши кўпайиши жуда муҳим. Биз Италия ва Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари бозорида экспортни ошириш учун сезиларли салоҳиятга эга бўлган юзга яқин маҳсулотни аниқладик.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

