Қозоғистон шарқидаги қадимги Қалжир шаҳри Биринчи Турк хоқонлиги вилоят ҳукмдорларидан бирининг қароргоҳи бўлиши мумкин. Ал-Форобий номли Қозоғистон Миллий университети археологлари Зайсан ҳавзасидаги қазиш ишларидан сўнг шу тахминни илгари сурди. Радиоуглерод таҳлили бўйича дастлабки натижалар ёдгорлик VI-VII асрларга мансублигини кўрсатди. Топилмалар орасида кўзгулар, нақшинкор сувоқ парчалари, идишлар ҳамда ичида шақилдоғи бўлган ғайритабиий сопол қуш ҳайкали бор.
Шаҳарча майдони 25 гектардан ортиқ. У тузилиши жиҳатидан Қозоғистоннинг бошқа тарихий шаҳарларидан фарқ қилади. Қалжир каби ёдгорликлар ҳозирги Монголия ва Тувада учрайди. Катта ҳудуд ҳамда юпқа маданий қатлам олимларга Қалжирни эҳтимолий маъмурий марказ сифатида кўриб чиқиш имконини беради. Ҳозир мутахассислар топилмаларни синчиклаб ўрганмоқда. Қўшимча таҳлиллар шаҳарча мавжуд бўлган сана билан унинг тарихий ролини аниқлашга кўмаклашади.
Никита Константинов, Экспедиция раҳбари, Ал-Форобий номидаги хазина тадқиқотчиси:
- Умуман олганда, ёдгорлик хронологиясини аниқлаш Марказий Осиё, Евроосиё даштлари археологияси учун жуда муҳим аҳамият касб этади, чунки илгари айнан VI асрнинг иккинчи ярми - VII аср бошларига оид ёдгорликлар ўрганилмаган эди. Бу, албатта, катта аҳамиятга эга, чунки Турк ҳоқонлиги турклар деб аталган биринчи халқ сифатида кўрсатилган.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

