Алматида Қозоғистон-Хитой зилзилаларни ўрганиш маркази иш бошлади

Алматида Қозоғистон-Хитой зилзилаларни ўрганиш маркази иш бошлади

Алматида Қозоғистон-Хитой зилзилаларни ўрганиш маркази иш бошлади. Уни ишга туширишдан учун бир йилдан кўпроқ тайёргарлик кўрилди. Марказда учта замонавий лаборатория очилади. Икки давлат мутахассислари биргаликда сейсмик фаолликни ўрганади ва зилзилаларни кузатиш, башорат қилиш, эрта огоҳлантириш тизимларини такомиллаштиради. Асосий эътибор Қозоғистоннинг сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудлари ва Алматига қаратилади. Ҳозир шаҳардан 80 километр радиусда ҳар йили 200 тагача кучсиз зилзила қайд этиляпти. Бундан ташқари, 30 тага яқин тектоник ёриқлар Алмати орқали ўтади. Янги объект Миллий сейсмология илмий маркази таркибига киради.


Ерик Алипули, халқаро зилзилаларни ўрганиш маркази раҳбари:


- Алмати шаҳри ва Қозоғистоннинг бутун жануби-шарқи сейсмик хавфли зонага мансуб. Зилзилаларни ўрганиш қўшма маркази очилиши жуда долзарб, деб ҳисоблайман. Мана шу марказни тегишли техника билан тўлиқ жиҳозладик. Энди хитойлик ва ўзимизнинг мутахассислар унда тенг шартлар асосида ишлайди. Дастлабки босқичда учта лаборатория мавжуд. Ҳар бир лабораторияда 6 нафардан ходим ишлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.