Алатау шаҳрида Англия ҳуқуқ модели асосида инвестиция суди ташкил этилади

Алатау шаҳрида Англия ҳуқуқ модели асосида инвестиция суди ташкил этилади

Алатау шаҳрида махсус ҳуқуқий тартиб доирасида ишловчи суд тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Унда Инвестиция суди тижорат низолари Англия умумий ҳуқуқи модели асосида кўриб чиқади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қозоғистон халқига Мактубида маълум қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сўзларига кўра, самарали одил судлов ҳар қандай халқаро юрисдикциянинг узоқ муддатли жозибадорлигининг асосий шарти. Бу хорижий инвесторларни жалб қилишга ёрдам беради. Айни вақтда, шаҳарнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби билан боғлиқ бошқа масалалар Фуқаролик суди ихтиёрига ўтказилади. Ҳукумат 2027 йил январь ойининг охиригача «Алатаунинг махсус ҳуқуқий тартиби тўғрисида»ги Конституциявий қонунга кирадиган тегишли тузатишларни Қурултой муҳокамасига топширади. Бу ҳудуд, Президент яна бир бор таъкидлагани каби, жадал ривожланаётган шаҳар, инвестиция ҳамда тадбиркорлик учун жозибадор майдонга айланиши керак. Шу билан бирга, Қосим-Жўмарт Тўқаев барча тадбиркорларнинг инвестиция манфаатлари энг кучли, ишончли ҳуқуқий ҳимоя - Конституция билан кафолатланганини яна бир бор эслатиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси