АҚШга бевосита қатнов ташкил этиш учун FAA Қозоғистонни баҳолайди

АҚШга бевосита қатнов ташкил этиш учун FAA Қозоғистонни баҳолайди

Қозоғистон АҚШ билан бевосита авиақатновларни йўлга қўйиш учун яна бир қадам ташлади. Айни пайтда Америка Қўшма Штатлари Федерал авиация маъмурияти экспертлари Қозоғистонда халқаро парвозлар хавфсизлигини баҳолаш доирасида аудит ўтказмоқда. Аудит авиақатновларни йўлга қўйишгача бўлган муҳим босқич. Мутахассислар авиация соҳасидаги қонунчилик ва меъёрий база, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини Қозоғистон томонидан назорат қилиш тизимини, авиация инфратузилмасининг ИКАО халқаро стандартларига мувофиқлигини ўрганмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу жараён 2024 йилдан бери олиб борилаётган тайёргарлик ишларининг бир қисми.


Майкл Дэниэл, Қозоғистон авиация маъмурияти бош ижрочи директори:


- Менимча, Қозоғистоннинг асосий афзаллиги унинг жуғрофий жойлашуви билан боғлиқ. Мамлакат жаҳон авиацияси учун янги жозибадор нуқтага ҳамда Марказий Осиёнинг авиация хабига айланиши мумкин. Бунинг учун бир неча босқичдан ўтиш зарур. FAA Қозоғистон парвозлар хавфсизлиги тизимини баҳолайди. Кейин мамлакат «Category 1» олади. Бунга парвозлар хавфсизлигини тасдиқлаш орқали эришилади. Бундай мақом инвесторлар ва лизинг компаниялари ишончини оширади.


Абдумалик Сарманов таржимаси